Узим булиб яшашни истадим

 
  Суратдаги кулиб турган чехрани танимайдиганлар булмаса керак. Ха, у булбулдек овози, театрдаги 15 дан ортик роллари, оир неча видеофилмлардаги ёдда коларли ооразлари билан сизу бизга таниш, Узбекистон халк артисти Еркиной Хотамовадир. У санъаткор, бутун ижодий фаолияти Фаррона театрида утган мусика рахбари Ганижон-ака ва истеъдодаи актриса, Узбекистонда хизмат курсатган артист Каноатхон аяларнинг учинчи фарзанди. Хали Фаргонадаги 1-мактабнинг унинчи синфида укиб юрган кезларида Соли Ахмедов сахналаштирган «Ошик Fapn6 ва Шохсанам» спетаклида бош кахрамон ролини койиллатиб ижро килган булажак санъаткорнинг болалик, ёшлик хотиралари факат театр билан боишк. Мана эллик йилдирки, у ота-онаси, Жалолхон Охунов, Муроджон Ахмедов, Таваккал Кодиров, Хафизахон Иброхимова, Халимахон Хожинабиева сингари улуг санъаткорлар пойи-кадами теккан сахна ишки билан яшаб, ижод килмокда. Айни пайтда Фаргона Давлат университетида «Анъанавий кушикчилик ва мулокот маданияти»дан сабок хам беради.

«УЗИМ БУЛИБ ЯШАШНИ ИСТАДИМ»

-Ёркиной опа, мана ярим асрдирки, сиз сахнада гох Шохсанам, гох Зулайло, гох Кумуш, гох Дездемона, гох Алиман, кейинчалик эса гох Кумри, гох Мелхринисо момо, Улугой эна, куйингки, кимнингдир хаёти билан яшадингиз.  Кахрамонларингиз кечинмалари, кувончу ташвишларидандир балки юзингизга хает аталмиш неъмат тортган чизиклар. Сцена из спектакля

-Гапингизда хакикат бор. Хар бир соханинг хам узига хос кийинчиликлари, изтироблари, шу билан бирга ижобий томонлари хам булади. Буни унинг ичида яшаб курган одамгина англайди. Уйлаб карасам, менинг хаётим уша ота-онам театрга етаклаб бориб юрган болалик чогрларимдан богланган экан шу даргох билан. Шу юртнинг бир фарзанди сифатида камолга етказган театр, унинг захматкаш, фидойи одамлари билан утган хар дакикам мен учун нихоятда кадрли. Мен яратган уша кахрамонларим туфайли элга танилдим. «Момо ер»даги Алиман образим туфайли йигирма олти ёшимда «Киргизистонда хизмат курсатган артист» унвонига сазовор булдим. Олтмишинчи-етмишинчи йилларда Ушдаги драма театрида ишлаганман. Ширин хотиралар, мамлакатимиз микёсидаги энг юксак унвонлар, эътирофлар хам шу театр, хамкасбларим, устозларим туфайлидир. Санъат туфайли Тамарахоним, Халима Носирова, Коммуна Йсмоилова, Наби Рахимов ва яна унлаб дарралар билан хамнафас булдим. Шунча йил сахнада яратган кахрамонларим тимсолида яшаган булсам-да, барибир хаётда факат узим булиб яшашни истадим.

-Узи булиб яшаган Еркиной Хотамова оилавий хаётда хам бахтлими?

-Бахтлиман, албатта. Фарзандларим хаётда узуринларини топа олишди. Бахромжон, Бахтиёржонлар «Узбекнаво»да ишлашади, яхшигина кушщчи булишди. Келинларим Холидахон, Матлуба-хонлар муаллима. Кизим Барнохон хам укитувчи, уни тушунган турмуш ypтоги бор. Невараларим ун нафарга етди. Невара келин курай деб колдим. Фарзандларимнинг бахтиёр оиласини курганимда хаётдан кунглим тулиб, кувониб кетаман. Она учун бундан хам ортикрок бахт борми?!

-Сизни нима чучитади?

-Истайсизми-истамайсизми, хает уз хукмини утказади. Гарчи, нафакада булсам-да,   жамоам билан биргаман.

Мени йуклаб тургувчи шогирдларим борлигидан хурсандман. Кейин университетдаям юзлаб шогирдлар орттирдим. Хамиша ижод, иш тафтини оладиган биздек одамларнинг хеч кимга керак булмай колиши нихоятда огир булса керак. Ана шундан чучийман. Илоё охирги нафасгача кимгадир керак булиб яшашдан куймасин Яратган Эгам. Спектакль Прошедшие дни. Кумуш - Е.Хатамова, Отабек - И.Султанов

-Махалла-куйчилик, уй-рузгор юмушларидаги иштирокингиз?

-Узбекчиликда махалланинг, урни бекиёс. Иссигингиз хам, совугингиз хам махалла-куй билан битади. Ишим канчалик куп булмасин, махалланинг бирор юмушига бепарво карай олмайман. Уйрузгор юмушига келсак, аёл ким булишидан катъий назар, бундан кутула олмайди. Тугрисини айтсам, жуда пазанда эмасман. Ошни маромида тайёрлай оламан, хамирли таомларга укувим йукрок. Аммо тартибни, покизаликни келинларимдан хам, невараларимдан хам талабкиламан.

-Хам артист, хам талабаларга сабок берувчи устоз сифатида  бугунги  кизларнинг  кайси жикатларидан кунглингиз тулади-ю каиси жихатлари билан келиша олмайсиз?

-Кизларнинг, умуман, ёшларнинг илмга, хунарга интилишлари, тил урганишга, дунё куришга, замонавий техникаларни узлаштиришга кизикишлари кунглимни тулдиради. Аммо миллий кадриятларимизни жойига куйишга бефаркликлари, айрим пайтларда бетгачопаррок, шартакирок булиб колишлари билан келиша олмайман. Назаримда, мактаблар, коллеж ва олий укув даргохларидаги тарбиявий дарслар самарасини ошириш хакида жиддиирок уйлаб курмок зарурга ухшайди.

-Хаётий шиорингиз?

-Факат яхшиликка интилиб яшаш!

-«Ойдин» укувчиларига ним-ларни тилардингиз.

-Газетамиз бир кадар укимишли булиб бораётгани муштарии сифатида мени хам кувонтиради. Муштарийларга, аввало саломатлик, хонадонларида тинчлик, хотиржамлик баркарор булишини тилайман. Саломатлик, тинчлик, хотиржамлик хукм сурган хонадонда газета укиш, телевизор оркали, театрга бориб бирор спектакл куриш учун хамма вакт иштиёк сезилади. Бизни укиб, томоша килиб тургувчиларнинг борига шукр.

-Сухбатингиз учун рахмат.

X. МАДАМИНОВА сухбатлашди.