Мамасиддик Шераев

 
 

“КУЛГИ ХАДДИДАН ОШСА ЙИГИГА АЙЛАНАДИ”

  Таникли кулги устаси, Узбекистонда хизмат курсатган артист Мамасиддик Шераев 1946 йилда Маргилон шахрида тугилган.

  Тошкент театр ва рассомчилик институтини битирган.

  Равшанбек, Авазбек, Азизбек исмли угиллари, Нигора, Наргиза, Хилола исмли кизлари бор. Набиралари ундан ортик.

  Юсуфжон кизик Шакаржонов хотирасига багишлаб утказилган аскиячи ва кизикчиларнинг 1-республика курик-танловида Мамасиддик Шераев голиб булган ва бош совринни кулга киритган.

  – Сиз кулги дарраси булиш билан бирга фермер хужалиги хам ташкил килгансиз. Фермер хужалигингиз фаолияти билан мухлисларингиз кизикади?

  – Мухтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг фермер хужаликлари ташкил этиш хакидаги Фармонлари чиккан кунларданок – 1991 йилда Тошлок туманидаги М.Эргашев номли жамоа хужалигининг даштларида
«Шераев» номли куп тармокли фермер хужалигини ташкил килганмиз. 115 гектар еримиз бор, бор-рог килганмиз, бугдой экамиз, чорвамиз анча, наслчилик билан шугулланяпмиз. Фермер хужалигимизда 25 киши ишлаяпти. Демак шунча одамни иш билан таъминладик.

  – Фаргона шахрининг кок марказидаги «Аския» кафэси хам Сизга карашли экан?

  – Эътибор берсангиз, шу жой каровсиз ётарди. Уз маблагимизга шу кафэни тикладик, кафэ замонавий, Европа усулида курилган. Фермер хужалиги мизда етиштирилган махсулотларни шу ерда сотяпмиз, яъни бу ерда тайёрланаётган таомларнинг масаллиги, мева-чевалар узимизда етиштирил

  – Устоз Юсуфжон кизикни болалигимда куча-куйда куп курардим. У кишининг юриш-туриши, киликларини урганиб, уйга келиб такрорлардим. Уйдагилар роса кулишарди.
Шундай килиб кизикчиликка ихлос куйганман. Лекин хавас бошка, Аллох юктирмаса, минг урининг, хаммаси бекор. Хар кимга Аллох ризк-насибасини пешонасига ёзиб куяди.

  – Кимлар Сизга бу йулда устозлик килишган?

  – Тошкент театр институтини тамомлагач Жиззах театрига ишга юборилдим. Сунг бир канча муддат Фаргона театрида ишладим. 25 йил устоз Юсуфжон кизикнинг угиллари Зайнобиддин ака билан хамкорликда ишладим. Кулги усталари Эргаш Каримов, мархум Хасан Йулдошев, Хусан Шариповлардан хам мабок олганман. Жойлари жаннатда булсин – Абдулхай Мухсум Қозоков, Гуломжон Рузибоев, Мухитдин Дарвешовлардан куп нарса урганганман.

  – Хозирги аскиячилигимиздан кунглингиз туладими?

  – Хазрат Навоийда шундай сатрлар бор:

Кулгики улди уз хаддидин йирок,

Йигламок эрур куп андин яхширок.

  Одамларни кулдираман деб, аёллар, хотин-халаж ичида куюшкондан чикиб кетиш – бу санъатга кирмайди. Максад факат кулдириш эмас, кулдириб туриб тарбиялашдан иборат булиши керак. Узимизда, халк орасида жудаям кочиримли, тагдор аскиялар куп, лекин кизикчи, аскиячиларимиз русча анекдотларни узбекчалаштириб, сохта, юзаки, сунъий кулги ясаяптиларки, натижада санъатимизни бачканалаштириб куйишяпти.

  Репертуарларингиздан бирида Хитой табибини жуда койиллатгансиз, ушанда хитойча гапиргандингиз, хитой тилини хам биласизми?

  – Хитой тилини мутлако билмайман, уша табиб ролида чикканимда хам хитой тилида гапирмаганман. Буни санъатда «импровизация» дейилади. Томошабинни ёлкон, тукимага ишонтириш.

  – Аскиячилигимиз, кизикчилигимиз тарихини хаммамиз хам яхши билавермаймиз?

  – Аскиячилик кадимдан тугилган санъат булиб, унинг сарчашмалари эрамиздан хам кадимрок даврга бориб такалади. Навоий даврига келиб, аскиячилик кенг ривожланиш боскичини бошдан кечирди. Уша даврда Мунший, Дехдор каби атокли аскиячилар фавкулодда шухрат топганлар. Бу жараён XIX асрга кадар давом этиб, кейин Фаргона водийси аскиячилиги илгари силжиб кетган.

  Асримиз бусагасида водийда 33 нафар кизикчи фаолият курсатган булиб, уларга устоз Юсуфжон кизик бошчилик килган. Маълумки Юсуфжон кизик нихоятда жасур киши булган, порахур, адолатсиз, текинхур кишилар устидан куркмай кула олган, жамиятдаги иллатларни аёвсиз фош килган. Юсуфжон кизик Шакаржонов санъат ахли, хусусун кизикчилик сохасида ягона «Мехнат Қахрамони» булган мухтарам зотдир.

  – Узбек кизикчилигида Хазанов, Петросян, Райкин кабилар йукдеган таъналар эшитиб коламиз, бунга нима дейсиз?

  – Олдингдан оккан сувнинг кадри йук, дейишадику! Худо рахмати Мухиддин Дарвешов узбекларнинг Хазанови, Петросяни, Райкини эди. У кишини концерт залларида, учрашувларда, туйларда сузларини эшитганлар койил коларди. Сузларни маржондек териб, образни шундай ифодалар эдики, худди куз унгингизга келтириб куярди. Афсуски, шундай халк севган санъаткорни уша даврдаги махаллий рахбарлар бирор унвонга тавсия килишга локайд булдилар.

  Мирза Холмедов, Обид Асомов, Хожибой Тожибоев, Хасанбой Султонов, Журахон Пулатов ва менга кулги сохасидаги хизматларимиз учун «Узбекистонда хизмат курсатган артист» унвони, устоз Эргаш Каримовга «Узбекистон халк артисти» унвони берилгани учун, аския ва кулгу санъатини кадрлагани учун мухтарам Президентимизга минг рахмат.

  Русларнинг уша машхур кизикчиларидан колишмайдиган кизикчиларимиз билан фахрланишни билишимиз керак, холос.

Малик Бой Мухаммад сухбатлашди.