Наманган янгиликлари

 
 

Наманганда "Ташаббус - 2006"

  Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг фермерлар, тадбиркорлар ва хунармандлар уртасида «Ташаббус – 2006» курик-танловини утказиш тугрисидаги 2005 йил 25 октябрдаги 480-Ф-сонли Фармойишини хамда Наманган вилоят хокимининг Ушбу фармойишни бажарилишини таъминлаш тугрисидаги 2005 йил 29 октябрдаги 154-сонли Карорига асосан хамда вилоят хокими томонидан тасдикланган Наманган вилоятида «Ташаббус – 2006» курик танловини утказиш жадвалига мувофик 27 феврал куни Наманган шахри «пахлавон» спорт мажмуасида курик-танловнинг вилоят боскичи утказилди.

  Танловда туманлар ва Наманган шахридан жами 36 та голиб, шундан 12 та хунарманд, 12 та фермер ва 12 тадбиркор хамда 6 нафар танловдан ташкари катнашчилар иштирок этдилар.

  Танлов талабларга тулик жавоб берадиган, Янги иш жойларини ташкил этиш, хорижий инвестициялар жалб килиш, импорт урнини босувчи махсулотлар ишлаб чиыариш борасида самарали иш олиб бораётгантадбиркорлар фаолиятини холис тахлил килиш асосида юкори даражада утказилди.

  Танловнинг хар бир йуналиши буйича алохида тузилган хайъат аъзолари иштирокчилар мехнати ва илмларини холис бахолаб вилоят боскичи голибларини аниклаб бердилар.

  «Энг яхши хунарманд» йуналиши буйича:

  Чуст туманида фаолият курсатаётган хунарманд Мамаджанов Собиржон 1-уринни;

  Туракургон туманидан хунарманд Моминова Мавлуда 2-уринни;

  Наманган шахридан хунарманд Расулов Мухаммадали 3-уринни кулга киритди.

   «Энг яхши фермер» йуналиши буйича:

  Косонсой туманидан «Чашмаи-Сафед» кишлок хужалиги корхонаси рахбари Муйдинхужаев Хумитхон 1-уринни;

  Туракургон туманидан «Биагротех» фермер хужалиги рахбари Гаппаров Хабибулло 2-уринни;

  Уйчи туманидан «Хужаобод» фермер хужалиги рахбари Косимов Фахриддин 3-уринни кулга киритди.

   «Энг яхши тадбиркор» йуналиши буйича:

  Уйчи туманидан «Аллохобод» хусусий кичик корхонаси рахбари Косимов Тохиржон 1-уринни;

  Туракургон туманидан «Султон» кичик корхонаси рахбари Жакбарилиева Сабохон 2-уринни;

  Мингбулок туманидан «Мохинабону ЧЛМ» хусусий фирмаси рахбари 3-уринни кулга киритди.

  Шунингдек, юкори натижаларга эришган ва вилоят иктисодиётига муносиб хисса кушиб келаётган бир катор иштирокчилар куйидаги йуналишлар буйича рагбатлантирувчи мукофотларни кулга киритдилар:

  «Энг яхши тадбиркор аёл» йуналиши буйича Чорток туманидаги «Нодираи Даврон» хусусий фирмаси рахбари Холмирзаева Мухайё;

  «Энг интизомли солик туловчи» йуналиши буйича Янгикургон туманидаги «Уста Жамолиддин ота» хусусий корхонаси рахбари Камолов Шахобиддин;

  «Энг яхши махсулот экспорти учун» йуналиши буйича Наманган туманидаги хусусий тадбиркор Усманов Эркинжон ва бошкаларга рагбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

  «Ташаббус – 2006» курик-танлови вилоят боскичи голиблари ва иштирокчиларга вилоят хокимятининг кимматбахо совгалари ва дипломлари тантанали равишда топширилди.

  Курик-танлов вилоят телевидениесининг «Аср» информацион дастури оркали ёритилди.