Уста Махмуд

 
 

Усто-Махмуд 

  Наманган шахри азалдан узининг ипак матолари тукиш, косибчилик, каштачилик,  ёгочни кайта ишлаш хунармандчилиги билан машхур.
  Кейинги йилларда ёгочга кайта ишлов бериш буйича фаолият курсатаётган уста хунармандлар фаолиятида хам ижобий узгаришларни куриш мумкин.    
  Ёгоч уймакор уста Махмуджон Жураев яратган накшинкор буюмлар бугунги кунда уз кадр камматини топди. Унинг бир канча тарихий биноларни таъмирлашга ва миллийлик акс этган ижодий ишлари муносиб бахоланиб 1999 йили  «Узбекистон Щалк устаси» унвони билан такдирланди.
  М.Джураев уз шогирдлари билан бирга Наманган шахридаги Нодим Номонгоний макбараси хамда, Мулла Бозор Охун макбарасининг ёгоч уймакорлик ишларини бажарган. Унинг ижод махсулларини Имом Бухорий ва Имом Термизий мажмуаларида учратиш мумкин. 
  Бугунги кунда уста Махмуд ёгоч уймакорлик ишларини ёшларга ургатиш борасида катта изланишларни олиб бормокда. Шогирдларининг сони 40 нафардан ошганлигига карамай  хар бири билан алохида алохида шугилланишга улгиради.  Узбекистон Республикаси Президентининг соврини учун утказиладиган «Ташаббус» танловининг домий иштирокчиси.  Хозирда уста уй музейи ташкил килиш максадида астойдил иш олиб бормокда.