Кадиржон Сабиров

 
   Кадыржон Сабиров Узбек мусика тарихининг бой утмишига назар ташласак, Абу Наср Фаробий, Фахлобод Борбад, Дарвеш Али Чангий, Нажмиддин Кавкабий, Пахлавон Махмуд сингари юзлаб улуг алломаларимиз мусика илми, маком ижрочилиги билан шугулланган холда, чолгулар тузилиши ва парда, созларнинг такомиллашуви борасида изланиш олиб борганлар ва яхши натижага изланиш олиб борганлар ва яхши натижага эришган холда янги чолгу асбобларини ихтиро килганлар. Бу анъана асрлар оша давом этиб келган ва бугунги кунда хам узининг турли ижодий талкинлари билан замонавий усталаримиз томонидан амалга оширилмокда. Ана шундай ноёб истеъдод сохибларидан бири Кодиржон Собировдир.

 Миллий мусика созларининг мохир устаси таникли созанда ва мураббий Кодиржон Собиров 1949 йил 27 апрелда Фаргона шахридаги хозирги Хафиза Иброхимова кучасида таваллуд топди. Унинг отаси Собиржон ака санъатга шинаванда булиб, машхур санъаткорлар-Узбекистон халк артистлари Таваккал Кодиров, Жалолиддин Охуновлар билан якин дуст, хаммахалла эди. Шу махаллада яна Узбекистон халк артисти Хафизахон Иброхимова, таникли санъаткорлар Маматвали Алиев, Йулдошали Эргашевлар яшаб ижод этишган.

 Собиржон ака билан Саодатхон опанинг икки киз ва икки угил фарзандлари булиб, хеч иккиланишмай угилларини хам санъаткор килишга ахд килишади. Натижада Кодиржон укаси Камбарали билан аввал болалар мусика мактабида, сунгра Фаргона шахар мусика билим юртида тахсил олдилар. Кодиржон чанг созининг мохир ижрочиси булиб етишди. Устозлари машхур бастакор Мамасиддик Мадалиев, мохир чангчи Турсунали Худойназаровлардан сабок олди. Тез орада чанг созини узлаштириб олиб, «Жазоир», «Гулбахор ва тановар», «Муножот», «Насруллойи», «Рок кашкарча» сингари миллий куйларимизни, катор узбек ва жахон композиторлари асарларини мохирлик билан ижро этди.

Ученики Кодыржона Сабирова

 Санъат билим юртини тугатгач, Маргилон шахар 3-болалар мусика мактабида чангдан дарс бера бошлайди ва унлаб шогирдларга сабок беради. Шу даврлар мобайнида унинг иккинчи бир иктидори шаклландики, бу ноёб истеъдод булиб, ёшликдан хавас килган миллий чолгу созларни ясайдиган уста булиб етишди. Муска асбобларини овоз регистрларини, пардаларнинг бир-бирига мутаносиблигини, хар бир чолгу созининг узига хос хусусиятларини тинмай урганди ва изланишлар олиб борди. Натижада Кодиржон чанг, рубоб, гижжак, тор, дутор, танбур, соз, доира, ногора, най, скрипка сингари чолгу асбобларини ясай бошлади ва барчага манзур буладиган мусика созларини яратди. У ясаган мусика асбобларини чалган созанда ва хофизлар зур мамнуният ва илхом билан ижод киладилар, куй сехрини оханглар жилосида товланиши натижасида чикаётган акс-садога масрур холда ижро этадилар. Унинг ясаган мусика асбобларида машхур хофиз ва созандалар Узбекистон халк колледж искусствартистлари Таваккал Кодиров, Султонали Маннопов, Абдухошим Исмоилов, Нуриддин Хайдаров, Кобилжон  Юсупов, Абдулахад Абдурашидов, Узбекистонда хизмат курсатган артистлар Абдурахмон Холтожиев, Убайдулла Алиев, Абдулхай Каримов, Илъомжон Иброхимов ва катор таникли санъаткорлар иккинчи умр бахш этишиб, халкимизга манзур буладиган куй ва кушиклар яратишиб ижро этишди ва бу анъана давом этмокда. Унинг ясаган созларини консерватория, унивеситет табабалари, коллеж ва мусика мактаб укувчилари зур иштиёк билан чалишмокда.

  Асрлардан оша бизга мерос булиб келган ушбу ноёб анъананинг давомчиси булмиш Кодиржон Собировнинг амалга ошираётган хайрли иши узбек мусика санъатига кушаётган сезиларли хиссасидир. Етук созанда ва мураббий, чолгу созларининг мохир устаси, ноёб истеъдод сохиби Кодиржон Собировга бу хайрли йулда янги ижодий изланишлар, баркамоллик тилаб коламиз. Унинг ясаган мусикий созларини саси осмон узра баралла янграб, кишиларга ором бахш этаверсин.