Нодирбек Абдулахатов Кухна Маргилон тарихи

 
 

МАРГИЛОН ТАРИХИДАН ЛАВХАЛАР

маргиланский шелк  Маргилон шахри Марказий Осиёдаги энг кадимги шахарлардан биридир. Милодий эрадан аввалги I ва  милодий  эрани I асрини бошларида Маргилонсой хавзасида сугорма дехкончилик маданияти хамда Симтепа каби шахар типидаги  кароргохлар асосида пайдо булган Маргилон шахри узлуксиз тарихга эгадир. Маргилон шахрини Марказий осиёда энг кадимги шахарлардан бири эканлигини 1994-1999 йиллар давомида УзФА Яхё Гуломов номли археология институтининг махсус экспедиция томонидан  олиб борилган археолого-палеогеографик казишмалар натижасида кулга киритилган натижалар хулосаси курсатиб берди. Ушбу хулосаларга кура милодий эрадан аввалги I эрамизни I асрларига келиб,  интесив сунoий сугориб дехкончилик килиш Маргилонсой хавзасининг урта ва куйи окимларини тулик камраб олади.
  Шу даврда, яoни бундан 2000 йил аввал Маргилонсойнинг унг сохили буйлаб, хозирги Маргилон шахрининг Машад махалласида 25 гектар майдонни эгаллаган шахар пайдо булади. Шахарни арки аoлоси ва мудофа деворлари вактлар утиши билан сунгги урта асрларда бутунлай бузилиб кетган. Шахар ибодатхонасининг колдиклари эса топиб урганилди.
  Маoлум булишича, бу олов ибодатхонаси булиб, шахар архитектурасига хос махсус платформа устига курилган.  Изланишлар давомида маданий катламлардан кулга киритилган моддий кодиклар ичида чархда тайёрланиб махсус буёклар билан буялган ва накшлар билан безатилган юкори сифатли, нафис сопол идишлар, тошдан ясалган ёргучок (кул тегирмони), кели ва Сурма тошлар, темирдан ясалган найза уклари, сопол урчук тошлар алохида эoтиборга лойикдир. Айникса, топилган сопол идишлар, уларнинг сифати, идиш шаклларининг хилма-хиллиги ва ута куп микдорда чикарилганлиги милодимиз бошларида бу ерда йирик, иктисодий ва  савдо марказининг марказининг мавжудлигидан далолат беради. Милодий эранинг VI-VIII асрларида Маргилон шахрининг майдони шарк ва шимолий-шарк томонга бир оз кенгаяди. Шахарда уша даврлардан бошлаб хунармандчилик кенг кулоч ёйиб ривожланади.
  Маргилон хакидаги дастлабки маoлумотлар X асрга мансуб ёзма манбаларда учрайди. X  асрнинг кузга куринган йирик географ олимларидан  бири Абу Абдуллох Мухаммад ибн Ахмад ибн Абубакр ал Макдисийнинг (947-1000 йй.) «Ахсан ат-такосим фи маoрифат ал аколим»( «иклимларни урганиш учун энг яхши кулланма») асарида хам Маргилон тугрисида маoлумотлар келтирилган. Бу хакда академик В.В. Бартолpд узининг «Мангуллар даврида Туркистон» номли асарида куйидагиларни келтирган эди:
  «Макдисий Фаргонада масжиди жомеoли 40 шахар хам кишлог борлигини баён этиб, 31 шахар шахар номини зикр киладир ва уларни уч даражага ажратади:
  1. Миёнрудий шахарлари (Насробод, Минора, Рангад, Шикит, Заркан, Хайрлам, Башбашан, Уштикон, Зандарамиш, Узганд);
  2. Несия шахарлари Уш, Куба, Баранг, Маргинон, Риштон, Ванкат, Кенд);
  3. Вагзи шахарлари; Боканд, Косон, Боб, Сарак, Ашт)Тобкар, Аввал. Дираркард. Навкад, Мискан, Биган, Тисхан, Чидгил, Савдон.
  Муаллифнинг биринчи даража шахарлар каторида Норин билан Корадарё, орасидаги шахарларни; иккинчи даражага Фаргонанинг жануб кисмидагиларни; Учинчи даражага Сирдарёнинг шимолидагиларни киритганлиги маoлум булади.
  Куйи Несия шахарлари янада купрок булган. Бунда Зандарамишдан бошка Яна Маргинон, Баранг, Уштикон хам Андукон шахарлари булганлиги зикр этиладир. Булардан бурунги учтасининг кичикрок шахарлар булгани Макдисий тарафидан хам айтилмокдадир. Уштиконда масжиди жоми бозор ичида, Барангда шахардан ташкарида  Самарканд томонда, Маргинонда бозордан ташкарида булган. Бу сунги шахарнинг дарвозаси ёнидан бир нахр оккан».
  XI – XIII асрларга келганда Маргилон Марказий Осиёнинг жумладан Узбекистоннинг энг буюк шахарларидан бирига айланади. Бу даврда Фаргона водийсининг шимолий ва жанубий кисм идан утган Буюк ипак йули тармоклари Маргилон оркали утиб, унинг гуллаб яшнашида катта рол уйнаган. Маргилонни кадимдан «Сундукул орифийн» - «Олимлар макони» деб атайдилар. Бу ерда  яшаб утган салаф аждодларимиз ичида куплаб олиму, уламолар, фозилу фузалолар, хакиму хукамолар утишган.  Маргилон аллоамалари тугрисида Ёкут Хамовий, Абу Саoд Самoоний, Нажмуддин ан Насафий ва бошка урта аср адаибларининг асарларида куплаб маoлумтлар учрайди.
  Самoоний Маргилондан етишиб  чиккан фозил кишилар тугрисида хам алохида тухталиб, жумладан фикрларни баён килади:
  «Маргиноний – бу (суз) Фаргона вилоятнинг машхур шахарларидан бири булмиш Маргинон шахрига нисбатан берилади. У ердан бир канча илм ахллари етишиб  чиккан. Улардан бири Абу Юсуф ибн Ахмад ибн Хамза ибн Мохус ибн Бус ибн Мох ал- Маргиноний булиб, бу олим фаргоналиклар ичида биринчилардан булиб, Маккада Абу Али ал-Хасаний ибн Абдурахмон аш-Шофеoийдан дарс тинглаган. Унинг хакида Мухаммад ибн ан –Насафий ривоят килади ва ал Маргиноний имом ал Хажожга  суз айтган дейди. У Сарахс (хозирги Туркманистон) шахрида яшаган ва у ерда (тахминан) 416(1025) йилда вафот этган.
  Шайх ал-Лакнавийнинг (вафоти 1304  йил) «Ал-фавоид ил-бахйя фи таржим ил- Ханифийя» номли китобида хам маргилонлик алломалар тугрисида маoлумотлар келтирилган: «Ал-Хасан ибн Али Захириддин ал-Кабир ибн Абдулазиз ал-Маргиноний «Захириддин Абулмахосин» номи билан машхур булиб, у Бурхониддин ал-Кабир Абдулазиз ибн Умар ибн Моза, Шамс кл-Айма Мухаммад ал-Узжандий ва Закийуддин ал-Хатиб ибн Хасан ал-Кошонийлардан фикх илмини урганди. Ундан булса, синглисининг угли, «ал-Хулоса» китобининг муаллифи Захириддин Мухаммад ибн Ахмад ал-Бухорий  ва Фахриддин ал-Хасан ибн Мансур ал-Узжандийлар фикх илмини урганганлар.
  Ал-Хасан ал Маргиноний ибн Абдураззок Захириддин ал-Кабир алМаргиноний фикх илмини отаси Абдулазиз ибн Абдураззокдан, ас-Саййид ибн Мужоo Мухаммад абн Ахмад ибн Хамзадан, Бурхониддин ал-Кабир Абдулазиз ва бошкалардан укибуоганди. У онатомонидан «ал-Хулоса» китобининг муаллифи Тохир ибн Ахмаднинг отаси Кавомуддин Ахмад ибн Абдурашидлар фикх илмини урганганлар. «Ал-Жавохир ул- Муoжизи»(Нурли жавохирлар) китобида ёзилишича, у суннат илми фозилларидан бири Фахруддин Козихонинг устози булган. У 506(1112) йилда оламдан утган.» Маргилон адабий мухити асрлар мобайнида шаклланди. Маргилондан етишиб чиккан шоир ва адиблар асрлар давомида узларнинг улмас асарлари билан халк орасида машхур булдилар. Масалан, Имом Абдулмаoлий Кайс ибн Исхок Мухаммад ибн Амир(Кабир) ал-Маргиноний хам машхур фозил кишилар жумласидан эди. Имом Абул Хасан ал-Маргиноний хам машхур имом уламолардан булиб, зохидлик вахикмат , хамдан малих, латиф шеoрлар ёзган ва бу шеoрлар юртма-юрт эллар орасида огиздан-огизга кучиб юрган.
  Маoлумки IX-XII  асрлар Шаркда Уйгониш даври хисобланади. Бу даврда Марказий Осиё халклари маданияти, илм-фани ва ижтимоий турмушида янги тараккиёт йуналиши очилиб, дунё цивилизациясиг улкан хисса кушган олимларнинг сони кескин купайди. Аник фанлар ривожланибгина колмасдан ижтимоий, диний-фалсафий фанлар хам уз тараккиёт даражасига кутарилди.  Мазкур жараён уз-узидан халкларнинг турмуш тарзини кутарилишига ва узига хос адабий мухитнинг вужудга келишига замин яратди. Бу  эса уз навбатида хунармандчиликнинг юксак даражада ривожланишига ижобий таoсир курсатди.  Айникса, Сомонийлар ва Корахонийлар сулолаларининг хукмронлиги даврида хунармандчилик мисли курилмаган даражада ривож топди. Кулолчилик, шишасозлик, угоч -уймакорлик, мисгарлик, темирчилик, заргарлик ва бошка хунармандчилик турлари бу даврда санoат даражасига кутарилди. Фаргона водийсидаги Ахсикент, Кубо, Маргинон, Уш,Узганд, Риштон ва бошка шахарларда узига хос хунармандчилик мактаблари вужудга келди. Хунарлар орасида албатта мисгарлик етакчи уринда булиб, мис ва бронзадан куйма идишлар ясаш усули хам кенг таркалган эди.
  Уша лаврларда Буюк ипак йулида жойлашган Маргилон(Маргинон)ахолиси атлас тукиш билан шугулланиб келган ва шу тарика уни жахонга машхур килган. Маргилоннинг шойи матолари  Миср, Эрон ва  Юнонистон, Хитой, савдогарлари томонидан куплаб харид килинган. Шунингдек Маргилонда, терига ишлов бери, каштачилик, ёгоч уймакорлик,  гилам тукиш, дуппидузлик, ривожланган булсада узининг шойи матолари билан янада довруг козонган эди.  Шунинг учун булса керак, X асрда яшаган тарихчилардан бири: «Маргилон шойисининг бир куйлаклиги Бухоронинг барча ерлари  кийматига бас келади» деб ёзган эди.
  Сунги урта асрларда хам Маргилон Фаргона водийсининг  йирик шахарларидан бир булиб колади.Маргилон хакида суз юритар эканмиз шу уринда шхар номининг келиб киши тугрисидаги айрим ривоятлар хакида тухтаб утиш лозим булади.
  Маргилон номини келиб чикишини хам  махаллий халк орасида Подшох Искандар номи билан боглашлари тугрисида ривоятлар мавжуд. Мазкур ривоят Ибратнинг «Тарихи Фаргона» асарида хам  уз ифодасини топган:
  «Ажойиб ул -булдон»да мастурдирки, Фаргона  иборати «хар хона»дур. Хазрати Искандар замонларида аксойи шаркга борганларида Фаргона ерида бир-икки форсистонда мухожир булуб келиб ултурган бечора, дехкон бодиянишинлар бор экан. Подшохга арзи ахвол килмок булуб, пешкаш учун нону туз урнига бисотларидаги товукларини пишуриб, хазрати Искандар савол килубдурларки, бу нимадур деб. Анда арз килувчилар форсий лафзда жавоб берибдурларки, мургу нон, яхни товук бирлан нон деганларида, подшох Искандар, арзларинг нимадур, деганларида: «Арзимиз, бул тургон жойимизни шахар килиб берсангиз!» деганларида, умаролари ичидан бир бофаросат сохиби акл кишини тайин килиб, шахар килмокга амр килган эканлар.
  Алалхусус, Подшох Искандар ва «Мургинон» билан боглик маoлумотлар нафакат ривоятларда балки тарихий манбаларда хам уз ифодасини топган куринади. Захириддин Мухаммад Бобур Маргилонни «Маргинон» номи билан тилга олсада, унинг замондоши булган  шоир Мухаммад Солих узининг «Шайбонийнома» асарида Маргилон шахрини Мургинон номи билан тилга олади:

Мургинон шахрига етти андин,
Хасм кунглини эритти андин.

Мургинон, Ушга эрди сони
Махкам айлаб эди Танбал они.

  Мухаммад Солихнинг Маргинонни Мургинон дея аташида Искандар Зулкарнайн кабрининг мавжудлиги сабаб булганлиги эхтимолдан холи эмас.
  Урта асрлардан бошлаб Турон заминида хар бир йирик шахарларда Курoонда номлари зикр этилган  пайгамбарлар номи билан боглик мукаддас зиёратгохларни тиклаш анoнавий тус олганлигини назарда тутсак, Маргилонда Искандар Зулкарнайн сингари тарихий шахсга зиёратгох тикланиши кишини тажубга солмайди. Зотан Фаргона водийсида шу сингари зиёратгохлар хакида Х асрдаёк  ёзма манбаларда муoлумотлар учрайди. Абу Абдуллох Мухаммад ибн Ахмад ибн Абубакр ал Макдисийнинг (947-1000 йй.) «Ахсан ат-такосим фи маoрифат ал аколим»( «иклимларни урганиш учун энг яхши кулланма») асарида Фаргона водийсидаги Хазрат Айюб билан боглик Айюб чашмаси (Хозирда Киргизистон республикаси Жалолобод вилояти)ни мавжудлигини тилга олиб утган. XIII аср охири - XIV аср бошларида  яшаган Жамол Каршийнинг «Мулхакот ас-сурох» («Ас-сурохга илова») номи билан машхур булган асарида эса Фаргона водийсидаги бир канча зиёратгохлар номи  тилга олинган.
  Шаркда мумтоз адабиётида Искандар Зулкарнайн жасур, вафодор, софдил, садокатли, ростгуй, тадбиркор булиши билан бирга ожизларга ёрдам берувчи, яхшиларнинг ёмонларнинг хужумидан химоя килувчи, андишали, камтар ва сахий пок калб эгаси сифатида тасвирланади.
  Хазрат Подшох Искандар Искандар Зулкарнайннинг исломлаштирилган образидир. Шу сабабдан Маргилондаги Подшох Искандар мозори хакида суз юритганда махалий ахолининг бу зиёратгох хакидаги диний хозирга кадар сакланиб колинган карашларини хам унутмаслик лозим. Уларнинг тасаввурларига кура,  Подшох Искандар Худонинг севган бандаси яoни валий  зотлардан бири бўлган. Шу боис мозор олдидан отда утиб булмаган. Акс холда Мозорбува яoни Хазрат Подшох Искандарга хурматсизлик килган булади деб каралган. Кизиги шундаки, бундай ножуя харкатлари учун кишилар уша жойнинг узида фалокатган учраб, отдан учиб кетиш, кокилиб йикилиш сингари холатларга дучор булганлар. Маoлумотларга кура, Подшох Искандар мозори олдидан арик окиб утган булиб ташкари чикар жойда бурилиб оккан. Айнан шу жойнинг суви турли касалликларга даво деб каралган. Аёллар арикнинг шу жойида сувни «кайтарма» сифатида олиб кетганлар.
  Бугунга келиб мозор сакланиб колмаган бўлсада, Подшох Искандар масжиди олдидан утаётган ахоли бу Хазрат Подшох Искандарга атаб курoон тиловат киладилар. Шундай экан Подшох Искандар мозори хакидаги тасаввурлар маргилонликлар орасида хали хануз мавжуд ва бу карашлар даврлар ўтсада турли ривоят ва афсоналар оркали сакланиб колаверади.
  Маргилонннинг номини келиб чикиши тугрисидаги мазкур  ривоят факат биринчи ва охиргиси булмай, балки у хакда  махаллий халк орасида яна бошка шахслар билн боглик ривоятлар хам мавжуд булган. Олима А.К. Писарчик 1938 йили Маргилон шахрининг меoморий ёдгорликларини ургана туриб Маргилон номини келиб чикиши тугрисида куйидаги ривоятни ёзиб олган. Ривоятга кура, Ушбу ерлардан Хазрати Офокхожа  Кошгарга утиб кетаётганида кекса аёл унга пешвоз чикиб, таом сифатида  товук ва нон олиб келибди. Ушандан буён шахар Мургинон дея атала бошлабди.
  Тадкикотларимиз шуни курсатдики,  махаллий халк орасида Офокхужани исломни дастлабки даврларида яшаб утган деган карашлар мавжуд булган. Масалан, Фаргона тумани Аввал кишлогидаги булокларнинг пайдо булиши тугрисидаги ривоятлардан бирини олайлик. Ривоятларга кура, муглар замонида ахолини ислом динига киритиш учун Офокхожа хазратлари уз муридлари билан хозирги Маргилонга келса, одамлар сувсизликдан куп азоб чекимокда эканлар. Офокхожа хазратлари  уларни сувсизликдан халос килиш учун,  сув излаб, Аввал кишлогига келибди. Курсаларки, Аввалда булоклар кузини оча олмаётган эмиш. Шунда у «Чик жонивор» деб хассасини ерга урган экан булоклардан сув чика бошлабди. Шу булокларни суви бир арик булиб,  Маргилон тарафга окибди. Унинг бу муoжизасини курган ахоли уша захоти исломни кабул килиб, мусулмон булибдилар. Ушбу ривоятни дастлаб эшитган вактимиз уни ёзиб олиш хам биз учун эриш туюлди. Бирок фаргоналиклар орасида шу жумладан маргилонликларни утмишда Офокхужага булган эхтиромлари накадар юксак булганлигини назарда тутсак, мазкур ривоятни узи хам жуда кизик  эканлигини курсатади.  Фикримизнинг исботи тарикасида Мухаммад Азиз Маргилонийнинг  куйидаги сузларини келтириб утсак: «Бу китобни тасниф килгувчи камина дуогуй, асли Маргилон боласи булурман. Мани отам ва етти боболарим асли маргилоний асл булар эканлар. Хазрати Офокимга хаммалари муриди мухлис келган…»
  Н.Г. Маллицкий эса Маргилон номини келиб чикишини Хазрат Алининг Фаргонага келиб чикишини боглайди.
  Албатта бу икки ривоят хакикатдан йирок булиб  Офокхужа XVIII  асрда яшаб утган булса, Мухаммад алайхиссаломнинг амакиваччаси ва куёви, чахорёрлардан бири Хазрат Али бин Абу Толиб (600-661) каррамаллоху важхаху (Аллохнинг карами унга булсин) Фаргонага келмаган. Шундай экан нима учун халк орасида Маргилон номини келиб чикиши тугрисидаги ривоятлар мавжуд булган?
  Хазрат Алининг бирор пайт Марказий Осиёга келганлиги тугрисида хеч кандай тарихий шохидликлар мавжуд эмас. Аксинча, ушбу худудларнинг араблар томонидан истило килиниши ва, ерли ахолининг ислом динига киритилиши Али вафот этиб кетгач юз берганлиги тарихан аникдир. Шундай булсада, Марказий Осиёнинг исталган худудида сизга «Хазрат Алининг оёги теккан кадамжой»ни албатта курсатишади ва у билан боглик ривоятларда хакикат ва адолат йулида жасорат курсатувчи баходир, мардлар шохи сифатида тасвирланади.
  Маoлумки, ахоли орасида Хазрат Али билан боглик комил инсон сифатидаги карашлар асрлар давомида  кишилар онгида шаклланиб келган.  Унинг жасурлиги одамларнинг тахсинига лойик булса, саховатпеша, жавонмардлик фазилатлари барчани хайратда колдирган. Айникса, ислом дини йулида газот учун  олиб борган жанглари  Хазрат Али шахсининг янада улугланиб келишига олиб келган. Шу сабабдан кишилар теварак атрофидаги гайри оддий нарсаларни, утмишда юз берган урушларни Хазрат Алининг иштирокисиз тасаввур кила олмаганлар. Масалан, кекса тут дарахтининг эгри холда усишини Хазрат Али дам ола туриб унга суянганлиги учун, ёки  тошлардаги излар унинг киличини урни деб караш оддий холга айланган. Хар бир кадимги шахар ёки тепаликнинг гайриоддий куриниши кишилар тасавурида Хазрат Али билан богликдек каралган. Шу сабабдан хам Маргилон номини келиб чикишини Хазрат Али билан боглашда ахолини у тугрисидаги карашлари сабаб булганлиги эхтимолдан хол эмас.
  Шу уринда Маргилон нмини келиб чикиши хакида мутахассис олимларнинг хам фикрларини келтириб утсак. Хусусан бу хакда З.Дусимов ва Х.Эгамовлар куйидагича фикр билдирадилар:
  «Унинг барпо бўлган вакти аник эмас. X-XII асрларда Маргилон йирик савдо маркази сифатида маoлум бўлган. Топоним ёзма манбаларда Маргилон, Маргинот шаклида учрайди. Кўпчилик тадкикотчиларнинг фикрича, Маргилон форс тилидаги М а р г «ўтлок» сўзи билан алокадордир. Ж. Латиповнинг Маргилон топонимининг келиб чикиши хакидаги фикрига караганда у М а р г и этноними билан алокадордир.
  Хакикатан хам топонимнинг кадимги вариантларидаги о н ва от кўшимчалари кўплик белгилари бўлиб, кишилар группасини англатади. Шундай экан, топоним марглар деган маoнодадир. Марги этнонимининг этимологияси «ўтлок, ўрмонча, яшил ер» каби маoнолар-ни билдирувчи Марк сўзи билан богликдир. Марги «ўтлокда яшовчи, ўрмонда яшовчи ёки чорвадор» деган маoнодадир. Этнонимдаги -и кўшимчаси бошка номларда хам учрайди. Масалан, гарчи «тоглик»(гарч -тог) С а х р о й и «чўлдаги киши» каби.»
  «Бобурнома» асарида Маргилон Фаргонадаги 8 та шахардан бири эканлиги, шахарнинг ободлиги, ширин мевалари хакида суз юритилиб, унинг «донаи калон» деб аталувчи анори ва «субхоний» навли уриги  хакида таoрифлар келтирилган. Махаллий маoлумотлар буйича шахарнинг 12 дарвозаси булган. Буюк ипак йулида жойлашган Маргилон ахолиси кадимдан атлас тукиш билан шугулланиб келган ва шу тарика уни жахонга машхур килган. Маргилон. нинг шойи матолари  Миср, Эрон ва  Юнонистон, Кашгар савдогарлари томонидан куплаб харид килинган. Шунингдек Маргилонда дуппидузлик, мисгарлик ривожланган, шахарда вакт-вакти билан танга хам зарб килинган. Шахар турли даврларда Темурийлар, Шайбонийлар давлатлари, кейинги даврида Кукон хонлиги таркибида булган.
  Маргилон 1875 йилда рус кушинлари томонидан босиб олинган. Маргилонда ок  подшо маoмурлари зулмига карши каратилган, «Пулатхон кузголони» (1873-76),махаллий ахолини Россиядаги фронт орти ишларига зурлаб олиб кетилишига карши  кутарилган «Мардикорликка карши кузголон» (1916) номи билан машхур булган халк харакатлари булиб утган. Маргилон. 1876-1926 йилларда Фаргона вилоятининг уезд шахри булган, сунгра Фаргона округи микёсидаги шахарга  айлантирилган.
  XIX аср охири XX аср бошларида  Россияда чоп этилган асарларда Маргилон куп бор тилга олиниши хам мазкур шахарнинг накадар машхур булганлигидан далолат беради. Масалан Элиза Реклюнинг куйидаги маoлумотларига назар ташлайлик:
  «Маргилон   бир неча чакиримгача чузилган боглар билан ўралган булиб унинг хар тарафидан гумбазлар ва  масжидларнинг салобатли миноралари кад кутарган. Ушбу шахар узининг  географик жойланиши ва соглом иклими туфайли рус хукумати томонидан Фаргона улкасининг булгуси пойтахти сифатида танлаган эди. Бирок Маргилонда рус шахари махаллий шахар ёнида барпо этилмай ундан 15 чакирим узокликда жойда бунд этилди. Махаллий афсоналарга кура, бу ерда мусулмонлар томонидан азиз пайгамбарлардан бири сифатида эpтироф этилган македониялик буюк фотих Искандар Зулкарнайндафн этилган. Ахолининг назарида шу сабабдан хам шахар азалдан мукаддас булиб келмокда.
  Шубхасизки, Маргилон узининг гузалиги билан магрурланишга хакли булган шахарлар жумласидандир.» Унинг ушбу сузлари кейинчалик бошка асарларда хам уз ифодасини топган.
  Маргилон асосан туб ахолидан иборат булган шахар. Ахолиси 47 минг киши(1910 йилги маoлумот)дан иборат. Маргилон гилам, ипак матолари ва мевалари хамда катта бозори билан мухим савдо маркази сифатида довруг козонган шахардир. Маргилоннинг тарихий ёдгорликларидан бири Искандар подшох мозоридир. Туркистоннинг баoзи бир тадкикотчилари кабрни  жуда хам эски обида булмаганлиги учун уни Македонский кабри эмаслигини  инкор этсаларда, аммо маргилонликлар Александр Македонский шу кабрга дафн этилганлигига каттик ишонадилар.
  Мукаддас  зиёратгохлар хар бир халкнинг тарихи ва урф-одатларини, диний карашлари хамда миллий рухиятини, азалий орзу армонларини узида мужассам этади. Бинобарин, мамлакатда юз берган урушлар, конли тукнашувлар, табиий офатлар, ижтимоий-иктисодий муаммолар ёхуд шахсий оилавий мусибатларни бошидан кечираётган даврларида, инсонлар учун мукаддас зиёратгохлар бошпана вазифасини хам бажариб келган.
  Мукаддас жойларни зиёрат килиш ва шу аснода диний пешволар ва халкнинг ишончини козониш хар даврда хам хукмрон сулоларнинг ташки ва ички сиёсатининг мухим белгиларинидан бири булиб келган. Асрларга утган сари мазорлар хакида тушунчалар  кишилар онгида мукаддас жой сифатида шакланиб, табиат ёдгорликлари, кухна манзилгохлар, археологик ва маданий  меoморий обидалар мукаддас зиёратгтохлар сифатида зиёрат обеoкти сифатида эoзозлаб келинган.
  Маргилон шахри худудида  уттиздан ортик мукаддас зиёратгохлар мавжуд. Ушбу зиёратгохлар Маргилоннинг  олис ва якин утмишини узида акс этирганлиги билан хам гоят мукаддасдир. Бинобарин, Хужа Маoоз, Шох Мансур, Шамсиддин Табризий, Пури Сиддик, Гури аввал, Хужа Эгиз, Етти огайни ботирлар, Кизлар мазор зиёратгохи, Кук мазор, Хужа Ланголанг, Хужа Порсо, Улуг Хазрат Бобо,  Якаттут мазор зиёратгохи, Улуг мазор, Сафилтуда зиёратгохи, Увайсий зиёратгохи Киргил мазор зиёратгохи, Офокхожам зиёратгохи, Муйи Муборак, Соколли эшон сингари зиёратгохлар  шулар жумласидандир. Ушбу зиёратгохлар ичида Хужа Маoоз ва Пури Сиддик зиёратгохлари хакида кискача маoлумот бериб утиш лозим.
  XVII аср урталарида курилган. Бухоро хони Субхонкулихон(1680-1702 й.й.) томонидан Маргилондаги Пури Сиддик мазорига берилган вакфномада Пури Сиддик зиёрагохида Мовароуннахрда «Чахорёрлар» деб аталган турт халифадан биринчиси Абу Бакр Сиддик(572-634 й.й.)нинг авлоди дафн этилган деган маoлумотлар келтирилган. Ёзма хужжатларда Хазрат Пур Сиддик номи билан кайд этилган. Даврлар утиши билан унинг атрофида масжид, минора макбарали ховли, дарвозахона хамда каптархонадан иборат булган архитектура комплекси пайдо булган. Шу сабабли у халк уртасида «Каптархона», «Каптарли мазор» деб хам талади. Пир Сиддик комплексининг асоси бир хонали пештокли макбарадан иборат. Тархига кура макбара тугри бурчакли (11,8х11 м), пешток равокли, саганали турт бурчак хона билан уйгунлик хосил килади. Макбара ичида иккита  узунлиги 5 метрли кабрлар мавжуд. Ривоятларга кура, бу зиёратгохга халифа Абу Бакр Сиддикнинг авлодларидан булган Хазрат Акбар исмли авлиё ва унинг синглиси Пошшохон дафн этилган. Хонанинг текис шифтини турт ёгоч устун кутариб туради, улардан бирининг танаси, таг тусини ва устун коши уйма накшлар Билан безатилган. Дахма Фаргона водийсидаги бир хонали макбаралар сингари дастлаб гумбаз билан ёпилганлиги эхтимолдан холи эмас. XVIII-XIX асрларда водий буйлаб меoмориал бинолар курилишида кенг таркалган фаргонача пешток макбаранинг мехморий куринишида узига хослик ташкил этади. Макбара пештоги безак бериб ишланган баланд деворни эслатади. Ён бурчак устунлари пештокдан анча баланд жойлашган енгил кафасали мезана билан якунланган.
  Хужа Маoз зиёратгохини махаллий халк Мухаммад пайгамбарнинг сахобаларидан бири Фаргонага исломни олиб келган Маoоз ибн Жабал исмли лашкарбоши билан боглик  деб карашади. Кукон хонлиги давридаги энг машхур зиёратгохлардан бири сифатида кайд этилган. Халк орасида Хужа Магиз мазори деб хам аталади. Бундан ташкари ёзма хужжатларда хам Хазрат Хужа Магиз номи хам билан тилга олинади. «Насабномайи турки» деб аталувчи кулёзмада эса Маргилон ва унинг атрофидаги Маoоз ибн Жабал, Носиршох, Порсиншох мазорларининг тарихи билан боглик маoлумотлар учрайди. Мазкур кулёзма «Насабномайи Мавлоно Сайфиддин Урунг  Куйлокий» деб  хам аталиб унда айтилишича, кулёзма хижрий 690 (мелодий 1291) йилда араб тилидан  турк тилига Ахмад Ясавийнинг жияни Мавлоно Сайфиддин Урунг  Куйлокий томонидан угирилган.  Мазкур насабномада келтирилишича, Хазрат Алининг Биби Ханифадан тугилган угли Мухаммад Ханафиянинг (700 йилда вафот этган) фарзандлари Шох Абдурахмон,  Шох Мансур ва Хазрат Порсиншох  сахобалар ва тобейин хамда тубба тобейинлар билан биргаликда Мовароуннахр халкини исломга киргизиш учун келганлар ва уларнинг  кушини турт кисмга булиниб кетади. Шох Мансур, Хазрат Порсиншох хамда Абдуллох ибн Маoоз Жабал Хисор, Коратегин, Мастчо, Маргинон ва Уш ахлини ислом динига киргизадилар ва  уларнинг уччаласи шу ерда шаходатликка эришадилар. Жумладан Абдуллох ибн Маoоз Жабал Маргилон атрофидаги чулда шахид булиб, шу ерга дафн этилган булса, Шох Мансур Маргилон шахрида дафн этилади. Насабномада келтирилишича, Хазрат Порсиншох  хам шахид булиб, Маргилон тогида ором топган.
  Хужа Маоз макбараси хам XVIII асрнинг биринчи ярмида курилган булиб, макбара пишик гиштдан курилганлиги сабабли яхши сакланган, айлана диаметри 4,4 метр булган гумбаз ости киррадор, юкори кисми гуласимон асосга урнатилган. Дахма сирти тугри бурчакларга булинган хамда куйма ганч тахтачалардан ташкил топган буртма ислимий накшлар ишланган. Бино безаклари вакт утиши зарар топган, факат айрим булакларигина сакланиб колган.
  Хонанинг ичкариси узгача хал этилган. Ички томони саккиз бурчакли, мехробий токчали бино ташки томондан тугри бурчак Билан уйгунлаштирилган.
  Халкимизда сакланиб  колинган урф одатлар, миллий кадриятларнинг узига хос куринишлари зиёрагохларда уз ифодасини топади. Зиёрат сузининг замирида  умид килиш, енгил тортиш, дарддан халос булиш, савоб ишга кул уриш тушунчаси ётади. Шу сабабдан «зиёратингиз кабул булсин» деган иборада кишиларни хаётдаги орзу умидларини руёбга чикиши булган истаклари ифодаланган. Хар бир мукаддас жой кишилар тассавурида илохий кучга эга. Шу сабабдан  аввал мукаддас мазор булган жойларга курилган бинолар хам кишиларга турли таoсир курсатишга кодир деб каралган. Шу сабабдан бундай жойларни урнида узга максадларда бино куриш утган авлиёларга нисбатан хурматсизлик деб каралган.
  Маргилон зиёратгохларининг хар бирида Мовароуннахрга арабларни килган  илк юришлари, Корахонийлар, Салжукийлар, Сохибкирон Амир Темур ва темурийлар,  Шайбонийлар ва Аштархонийлар, Кукон хонлари боглик афсона ва ривоятларни мужассам этган. Мазкур зиёратгохлар Хожа Ахрор Валий, Лутфулох Чустий сингари тариткат рахнамолари томонидан зиёрат килиб турилганлиги ёзма манбаларда хам келтириб утилган.
  Маргилондаги мукаддас жойларни археологик ва архитектура ёдгорликларида жойлашганлиги ва  уларни махаллий ахоли томонидан азиз авлиёлар яшаб утган жой сифатида карашлари ушбу ёдгорликларни мукаддас жой сифатида сакланиб колинишига асосий сабаблардан бири булган. Бу эса уз навбатида ёдгорликларни тадкик этиш ва уларни тарихини урганишда мухим  ахамият касб этади.